50 ko'rilgan

Қайнонага Насихат

Қайнонажон қайнаманг,

Сиз бироз босиқ бўлинг.

Келиниз бегонамас,

Уни қизиздек билинг. 

Айбин юмшоқ ўргатинг, 

Тузатинг хатосини. 

Астагина тузатсин, 

У қилган гунохини. 

Қилолмаган ишини, 

Кўрсатиб беринг бир бор. 

Хаммамиз хам осиймиз, 

Беайб парвардигор.

Бир оз рахмдил бўлинг, 

Бўлманг сира тош бағир. 

Бироз юмшоқроқ бўлинг, 

Сиз хам Онасиз ахир. 

Дерман Отабек Юсуф, 

Кўзингиз сузилмасин. 

Оилалар бут бўлсин, 

Сира хам бузилмасин. 

✿•┈┈┈┈••ৡৡ•┈┈┈┈•✿

Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 50 ko'rilgan

No Related Blog Posts