166 ko'rilgan

❓Ўt пуфагисиз яшаш мумкинми?

✅ Организмдаги барча органлар бир-бири билан боғлиқ бўлиб, турли системалар фаолиятида бир-бирини тўлдириб туради. Ўт пуфаги ҳазм системасининг аъзоларидан бири бўлиб, унда сафро сақланади. Жигар сафро ишлаб чиқаради ва ушбу сафро таомланиш орасидаги вақтларда ўт пуфагида сақланади. Сафро ёрдамида ошқозонга тушган овқатлар таркибидаги ёғлар парчаланади.

Ўт пуфагининг турли касалликларида ўт пуфаги олиб ташланади. Аслида ушбу аъзосиз ҳам яшаш мумкин. Фақат бир қатор ўзгаришлар бўлади. Сафро керакли миқдорда сақланмагани боис ёғли ва кучли қовурилган овқатлар истеъмол қилинганда овқат таркибидаги ёғларнинг парчаланиши бироз қийинлашади.

Шу сабабли ушбу беморларга шифокор тавсиясига амал қилиш, парҳез қоидаларига риоя қилиш, ёғли, қовурилган, қийин ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмолини чеклаш, узоқ вақт оч қолмаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик тавсия этилади. 

Bu mavzu Pazandalik bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 166 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 112 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 108 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 18 Avg da maqola yozgan. | 70 ko'rilgan