81 ko'rilgan

❓ Ойлик кечикса жавобгарлик борми?

     Ташкилот раҳбари (иш берувчи) иш ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги учун ходим олдида моддий жавобгар бўлади.

     Ташкилот раҳбари (иш берувчи) иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан бошлаб то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда назарда тутилган фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт бўлади.

     ❓ Ходим ишдан бўшаганида у билан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қандай бўлади?

     Меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчидан ходимга берилиши керак бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган куни амалга оширилади. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ушбу ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.

     ❓ Ходим ишдан бўшаганидан кейин мукофот пули олишга ҳақлими?

     Ташкилотларда ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим, агар у ҳатто мукофот тўланаётган пайтда ишдан бўшаган бўлса ҳам, бир йилдаги иш якунларига кўра мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

    

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 81 ko'rilgan