59 ko'rilgan

Тош бағир болангдан.. 

Кўзим очиб юмгунимча воҳ, 

Беш йил она сенсиз ўтибди. 

Менга шундай туюларми ё, 

Юракка тош гўё битибди. 

Она! Сени излаб қолардим, 

Бир сония кўролмай қолсам. 

Кўзим ёшлаб йиғлаб олардим, 

Қўлларингни бошимдан олсанг. 

Энди танноз ойимча каби, 

Тақдир менга қошин сузади. 

"Она сенсиз чидолмам дердинг" , 

Дея, ҳар кун бағрим эзади. 

Эслатади... 

Ҳа эслатади. 

Сенга қахрим учган пайтини. 

Дейди: Менга "сен билолмадинг, 

Онанг у дам чеккан оҳини. 

Кўз ёшидан кўкарган эдинг, 

Чиройини кўкка совурдинг. 

" Болам сендан розиман" деса, 

Рози дея ўзинг овутдинг. 

Эй нотавон қайси бир она, 

Туққанини алқамайди айт. 

Сенинг кўзинг очилган онда, 

Онанг кўзин юммасидан қайт". 

Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 59 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing