❗️ШТАТИГА ҚИСҚАРТИРИШ КЕЛГАН ҲОДИМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН, АГАРДА..
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
➖ Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
➖ Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.
✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.