79 ko'rilgan
Бачадон ичи спирали !

Бу нима?

ХХ - аср охирларига келиб, хомиладан сақланиш учун,пластик восита ишлаб чиқарилиб, дунё миқёсида жуда бир оламшумул янгилик ва қулай восита булиб, барча ёшдаги аёллар учун ечим топилгандек бўлди!

    СПИРАЛЬ!

Бу нима? Бачадон ички ўлчамларига мос қилиб, пластмасса ашёдан ишланган , Т- симон, О - симон, арчасимон, ёйсимон ва хакозо шаклга эга бўлиб, аёл бачадони ичига қўйиладиган, хомиладан сақловчи - АБОРТ ҚИЛУВЧИ восита!!!

 Бу замонавий контрацепция воситасининг асосий вазифаси : - хомилани кичик даврида , я’ни 3-4 хафталик вақтида, ба’зи холларда 7-8 хафталик даврида бачадон ичидан кўчириб чиқариш, я’ни аборт қилиш!

Ва яна ма’лумки бир қисм сперматозоитларни бачадон ичида харакатсизлантириш!

 Спираль- аёл организми учун ёт - бегона жисм бўлиб, бачадон уни чиқариб ташлашга харакат қилиб, деярлик хамиша қисқариш билан жавоб беради, бунинг натижасида, тухумдонлар эстрогенларни доимий ишлаб чиқариши кузатилинади , бу эса, тухумдонлар фаолиятига сальбий та’сир кўрсата бошлайди. Бунинг натижасида аксарият аёллар семира бошлайди, хайз вақтида кўп қон йуқотади, тери қуриб, ажин туша бошлайди,ранги синиқади, тез чарчаб қоладиган, доимий холсизлик сезади, кейинчалик эса, хар 3-4 ойда хайзини одатдагидан кўпроқ кетгани ва огриқлик бўлишини кузата бошлайди- айнан шу вақтда хомила тушиш холати кузатилади- я’ни мини- аборт бўлади!

  Аёл киши ёшига нисбатан каттароқ кўрина бошлайди, эслаш қобилияти сусаяди, қон кўп йуқотгани туфайли гемоглобин тушиб кетади, спираль сабаб булиб!

Юкорида айтганимиздек, Спираль - аввалига , замонавий дунё медицинасида энг қулай воситадек туюлган эди. Вахоланки, 20-30 йилдан кейинги статистик ма’лумотлар шуни кўрсатдики , аёлларда ба’зи касалликлар кўпайгани, масалан:

       -Тухумдон кистаси

       - Миома

       -Эндометриоз

       -Бачадон ва тухумдонлар яллигланиши

       -Бачадон ташкарисида хомила/ внематочная/

       -Камқонлик

       - Иккиламчи бепуштлик

       -Хомилани сурункалик тушиб қолиши

       - Эрозия

       - Цистит

       - кўкрак мастопатияси

       - хайз кунларининг камайиб, 1-2 кун келиши ва келмай қолиш

каби асоратлар кўпайиб кетди!

 Мени хаётий тажрибам шуни курсатдики, менга бепуштлик бн мурожат қилган аёлларни аксарияти , илгари спираль бн фойдаланган булиб, унинг орқасидан келиб чиққан касалликларни бартараф қилиш муаммоси билан даволанар эдилар!

 20 - аср охирларига келиб ва

 21- асрда хомиладан сақланиш учун жуда куп қулай таблеткалар, қўлга ёпиштириб қўядиган пластырьлар,тери ости имплантлари, вагинал кольцолар ва хакозо турлари кўп бўлиб, улар қўлланишга хам жуда қулайдир!

Спираль- аборт қилувчи восита бўлгани сабаб, мусулмонларга хам қўйиш жоиз эмасдир!

 Спираль мавзусини кўтариб чиққаним нима сабабдан дерсиз, чунки кеча менга мурожат қилган аёлларнинг деярлик барчаси спираль қўйиш мумкинми ва қачон қўйдирганим афзал деб сўрашди , ўйлайманки саволларизга жавоб бера олдим деб!
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 30 Noy, 23 da maqola yozgan. | 79 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 17 Fev da maqola yozgan. | 135 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 117 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 76 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 26 Mart da maqola yozgan. | 102 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 24 Fev da maqola yozgan. | 206 ko'rilgan