158 ko'rilgan
❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

⚡️САВОЛ;

Ҳақорат қилганлиги учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа унга қандай чора кўрилади ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳақорат қилганлиги учун  маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (66 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 30 Noy, 23 da maqola yozgan. | 158 ko'rilgan