⚕️⚕️⚕️⚕️⚕️⚕️
❓Телефонимизни қанчалик тез-тез тозалашимиз керак бўлади?
Биз ҳар куни тегадиган энг ифлос нарса бу мобил телефонимиз. Ўн йил аввал олимлар смартфон юзасида ҳожатхона ўриндиқларига қараганда 10 баробар кўп бактерия борлигини исботлаб чиқди.
Жамоат жойларида, жамоат транспортларида ва ҳоказолардан ҳар сафар фойдаланганимиздан кейин, телефонимизни тозалашимиз керак. Ва ҳар доим иш куни тугаганидан сўнгра ҳам, спиртли салфеткалардан фойдаланиш энг яхшисидир. Бундай таркибга эга салфеткалар ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шунингдек, грипп ва коронавирус вируслари билан курашиш учун энг самарали усул ҳисобланади.