77 ko'rilgan
ХУСУСИЙ КЛИНИКАДА ИШЛАЙМАН, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДЕКРЕТГА ЧИҚИШИМ МУМКИН?

Assalomu alaykum yaxshimisiz iltimos shunga javob bersangiz xususiy klinikada hamshira b.b  ishlayman 515-сон, 20.09.2022 qarorga asoslanib tugush nafaqasi puli chiqadimi kimga murojaat qilay va uni qayerdan olaman klinikadanmi yoki boshqa mahalla yoki shunga oxshash joydan olamanmi?

     ✅ ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 233 – моддасига асосан Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

     Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2002 – йилдаги рўйхат рақами – 1136 – сон қарорига асосан ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаси тўланиши учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.

     ✅ Меҳнат кодексининг 3 – моддасига кўра меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади, бу дегани сиз хусусий ташкилотда ишласангиз ҳам сизга меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёзлар берилади.

     Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 – йилдаги 515 – сон қарори хусусий секторда ишлайдиган аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғруқ нафақасини олиш имкониятини ошириш ва йенгиллик яратиш мақсадида қабул қилинган.

     Ушбу қарорга асосан Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

     Нафақа миқдор қанча?

      Нафақа ходимнинг фарзанди туғулгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг  4 баравари миқдорида тўланади.

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга нафақа тайинлашда туман коэффициенти қўлланилмайди.

     Нафақа тайинлаш тартиби қандай?

     Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади.

     Киритилган барча маълумотлар “Электрон Ҳукумат АТ” томонидан текширилади.

Бунда ходимнинг охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажи ҳисобга олинади. Нафақа бўйича тўловлар белгиланган тартибда “Халқ банки” орқали амалга оширилади.

     ✅ Сиз ҳам бу ҳолатда давлат томонидан белгиланган имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 29 Noy, 23 da maqola yozgan. | 77 ko'rilgan