112 ko'rilgan
Ўзидан тежаш - аёлликдан

воз кечишнинг биринчи белгиси.‼️‼️

Кўпинча бу хатти-ҳаракатнинг сабаби қўрқув ёки айбни ҳис қилишдир - "агар мен ўзимга пул сарф қилсам, оиламдагиларнинг улушини ишлатган бўламан" ёки "агар мен ўзимни нимадир сотиб олишдан тийсам, унда ҳеч ким мени пулни беҳуда сарфлаганликда айблай олмайди"...

☝️Ўзини доим қурбон қилавериш яхшиликка олиб келмайди, сиз бошқаларни ҳамиша қутқаришингизга ҳожат йўқ, ўзингиз ҳақида ўйлаш вақти келди.

Вақт ўтиши билан ўзига пул сарфлашдан бош тортиш одат тусига кириб, кейинчалик даволаш қийин патологияга айланиши мумкин.

Қутқарувчи аёл эркак энергиясига эга бўлади. Бундай аёлларга: улар ҳар доим ҳамма нарсани назорат қилишлари, барча масъулиятни ўз зиммаларига олишлари, атрофдагиларни ҳимоя қилишлари шартдек туюлади.‍♀

Ушбу ёндашув оналик инстинктини сўндиради ва охир-оқибат аёлнинг ўзини ҳам...‍♀

Шуни эсда тутиш керакки, аёл фақат фарзандлари учун онадир, эри учун ёки унинг ота-онаси учун эмас.‍‍

Яна бир ҳақиқат шундаки - онадан олишади, аёлга беришади.

Доно аёл бошқаларни хурсанд қилишга мажбур эмаслигини, буни аввало ўзидан бошлаши кераклигини тушунади.‍♀

Ва пул билан ҳам осон муомала қилишни билади - агар унда пул бўлса, унда ўзига ёқадиган кичик нарсалар билан ўзини хурсанд қила билади, агар бўлмаса, бу ҳақда ортиқча ташвишланмайди.‍♀

Аёл пулсиз қолишдан қўрқса, у қалбининг тубида ўзини бола деб билади.‍♀‍♀

☝️Ёдингизда тутинг, ўзидан тежаш - ўзингиздан муҳимроқ нарсаларга хайрия қилишдир. Ниманидир хайрия қилиш учун, энг аввало унга эга бўлиш лозим.

Ўзингизга боладек ғамхўрлик қилинг - мазали овқатланинг, чиройли кийинг ва ўзингизга дам олиш учун имконият беринг.‍♀‍♀
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 112 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 118 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Turli qiziqarli maqolalar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 160 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 83 ko'rilgan