⁉️ Нималар ўз-ўзидан мерос бўлиб ўтади?
Мерос қолдирувчи вафот этган кунда унга тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос бўлиб ўтади, фақат унинг шахси билан бевосита боғлиқ қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари:
· ташкилотга (юридик шахс) аъзолик, унда иштирок этиш ҳуқуқи (агар қонун ёки шартномада тақиқланган бўлмаса);
· ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
· алимент олиш ҳуқуқи ёки уни тўлаш мажбурияти;
· пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
· мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар (масалан, асар муаллифи сифатида эътироф этилиш).
Меросхўрлар ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида мерос қолдирувчининг мажбуриятлари (қарз, кредит) учун жавобгар бўладилар.