Олимлар қулоқни пахтали чўпчалар билан тозаламасликка чақирди
✅Қулоқдаги олтингугурт организмнинг эшитиш йўлини ҳимоя қилиш, мойлаш ва тозалаш учун мўлжалланган секрети (шираси) ҳисобланади.
❗️Олимлар қулоқларни ҳаддан ташқари кўп ювиш ва уларни бегона буюмлар киритиш орқали тозалашдан воз кечишни тавсия қилади, чунки бу эшитиш йўлига салбий таъсир кўрсатиши, инфекция ва қулоқ суякларининг жойидан силжишига олиб келиши мумкин.