74 ko'rilgan
#ДИҚҚАТ #Телефономания

❗️Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, тинимсиз телефон "ковлаб" ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...

Бу билан атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушунча берасиз...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай ота-онангиз, аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...

Демак сиз қарамсиз!..

Бу бошқа қарамликлар сингари, Сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан муносабатингизни бузилишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига изн берманг.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 24 Noy, 23 da maqola yozgan. | 74 ko'rilgan