Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Қачон ақл кирар сенга эй нодон,
Унга мехр берсанг хақ тўлармидинг...
Сени кутавериб кўзлари гирён,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Қўйгин дунёсининг санамларини,
Бориб ол кўнглининг аламларини,
Эшитгин армоннинг қадамларини,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Сочининг оқлари сенинг ташвишинг,
Ундай дўст бўлолмас бирор бир кишинг,
Чорласа учиб бор, ташлаб бор ишинг,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Ниманинг изидан чопасан тинмай,
Муштипар инсонинг қадрини билмай,
Берган танбеҳларин назарга илмай,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Дуоси дунёни берган қўлинга,
Мехри сув бўлганку кўнгил чўлинга,
Сен номард интизор қилдинг йўлинга,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Баҳона излама ёлғондир бари,
Ҳасратга тўлгандир юрагин қари,
Сени қумсайверар кун ўтган сари,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...
Йиқил оёғига бошларингни ур,
Не хоҳлар кўнглингиз дея кулиб тур,
Бошинга кўтариб Макка томон юр,
Онангни зор қилиб, зўр бўлармидинг...