❗️Буйракларда тошлар қандай пайдо бўлади?
✅ Буйрак тошлари (буйрак тош касаллиги, нефролитиаз) - тузлардан ҳосил бўлган, қаттиқ кристаллсимон тошлар пайдо бўлишига айтилади.
✅ Катталиги (бир неча ммдан 10 смгача) ва шакли жиҳатидан ажралади. Баъзи ҳолларда сийдик қопига тушиб, сийдик йўлига тиқилиши мумкин.
✅ САБАБЛАРИ:
• Наслий мойиллик,
• кальций миқдори кўпайиши,
• Қонда сийдик кислота кўпайиши,
• Моддалар алмашинуви бузилиши,
• Суюқликни кам қабул қилиш ёки суюқлик тез чиқиши
• Буйрак инфекциялари.
✅ БЕЛГИЛАРИ:
• Қорин пастида, ёки ён томонида ўткир оғриқлар,
• Сийишга тез-тез чақирувлар,
• Оғриқли сийдик ажралиши
• Кўнгил айниш, қайт қилиш,
• Сийдик хиралашиши,
• Сийдик билан қум ажралиши,
• Қон кетиши.
✅ ДАВОЛАШ:
• Очиқ операция,
• Эндоскопик ва лапароскопик операциялар,
• Тошларни майдалаш,
ультратовуш билан тошларни олиб ташлаш,
• Дорилардан тавсия этилади:,
• Аналгетиклар,
• Спазмолитиклар,
• Диуретиклар.