664 ko'rilgan
ЖАННАТ СОВҒА ҚИЛАМАН...

Юзларни силаган чуқур ажинлар,

Юракка ғам алам солмоқда инлар.

Ишонинг келади ажиб бир кунлар,

Дада, сизга жаннат совға қиламан.

Кафтлар орасидан сизар дуолар,

Қуёш юзингиздан кулиб нур олар.

Парилар йўлингизга поёндоз солар,

Дада сизга жаннат совға қиламан.

Дунё ўйин экан, буни кеч билдим,

Беҳуда эркалаб, дилингиз тилдим.

Фарзанд бўлиб сизга айтинг не қилдим,

Дада сизга жаннат совға қиламан.

Ҳаёт сочингизни қорга белади,

Умр шафқат қилмас, зумда елади.

Қизингиз сўзи сўз албат қилади

Дада сизга жаннат совға қиламан.
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 21 Noy, 23 da maqola yozgan. | 664 ko'rilgan