#Ҳуқуқингизни_билинг
Қонунчиликка кўра, пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
☑️ Пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
➖пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
➖ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
➖боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
➖даромадлар индексация қилинган тақдирда.
⚠️ Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.