#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин
“Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–732-сон, 26.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
❕Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.
✅ Давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди.
▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.