#Биласизми
Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.
Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:
▫️барча турдаги тўрлар билан;
▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;
▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;
▫️ўқотар қуроллар;
▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.