70 ko'rilgan
КЕЛИННИНГ СЕПИНИ ДАЛОЛАТНОМА ТУЗМАСДАН УЙИГА ЖЎНАТИБ ЮБОРСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3717-савол:

Assalomu alaykum. Er-xotin ajralish toʻgʻrisida ariza bergan.1 oydan oshdi.Lekin kelin narsalarini olib ketishni xohlamayapti. Dalolatnoma qilmay narsalarini onasinikiga eltib tashlasak boʻladimi. Mfy vakillarisiz. Itimos toʻliq maʼlumot bering

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу масалада кейинчалик ўзингизга каттагина муаммо келиб чиқишини хоҳламасангиз, келиннинг сепларини далолатнома тузиб битта хонага жойлаб муҳрлаб қўйишни тавсия қиламиз.

Бунда далолатномани қуйидаги шахслар билан тузган маъқул:

1.  Ўзингиз яшайдиган МФЙ вакили;

2.  Келин яшайдиган МФЙдан вакил;

3.  Ҳудудий участка инспектори;

4.  Маҳалла фаолларидан (қўни-қўшни) 1 ёки 2 гувоҳ.

Далолатнома тузиш жараёнида келин олиб келган ҳар бир нарса алоҳида хонага олиш жараёнида рўйхатга олинади ва далолатномага илова қилинади.

Нега бундай деганимизни қуйидагича тушунтирамиз. Оила кодекси 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

Шунингдек, Олий суди Пленумининг 2011-йил 20-июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-банди учинчи хатбошисига асосан тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди.

☝️Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра, суд никоҳдан ажрашиш ҳақида ишни кўришда келиннинг сеплари масаласини ҳал қилмайди. Бу дегани келин олиб келган нарсаларни қайтариш масаласи фуқаролик қонунчилиги тартибида ҳал этилади дегани.

‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, агар келин ёки унинг оиласи олиб келган нарсаларни сиз олиб бориб берсангиз-у, кейин улар ИИБга ёки прокуратурага нарсалар ўғирланди деган важ билан даъво қилса, унда сиз шу нарслар ўғирланмаганлигини исботлаб беришингизга тўғри келади.

‍⚖ Шу туфайли юқоридаги тавсияга амал қилишни ва фуқаролик судига келинни уйдан кўчириш ҳақида даъво қилишингизни масалаҳат берамиз.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 70 ko'rilgan