❗️ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ
Жиноят кодексининг 97-моддасига асосан, қасддан одам ўлдириш — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
❗️Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни:
➖икки ёки ундан ортиқ шахсни;
➖ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;
➖айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни;
➖ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини;
➖бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда;
➖оммавий тартибсизликлар жараёнида;
➖ўта шафқатсизлик билан;
➖номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда;
➖тамагирлик ниятида;
➖миллий ёки ирқий адоват замирида;
➖безорилик оқибатида;
➖диний таассублар замирида;
➖инсон аъзоларини ёки тўқималарини олиш ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида;
➖бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида;
➖бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда;
➖такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
➖ ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши — ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.