139 ko'rilgan
#Биласизми

 Қоида тариқасида, метрополитен эскалаторларидан фойдаланилганда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

➖ҳаракатланаётган эскалаторларнинг тепа ва пастки тароғига тушиб қолишнинг олдини олиш учун узун кийимлар этакларини кўтариб олиши;

➖эскалаторда ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонда туриши, тутқични ушлаб туриши, турғун қисмларга суянмаслиги, зинапояларда белгиланган чегара чизиқларини босмаслиги ва эскалатордан тушаётганда тўхтаб қолмаслиги;

➖эскалатор зинапояларида ўтирмаслиги, тутқичларга суянмаслиги ва уларга юкларни қўймаслиги ҳамда эскалатор зинапояларида югурмаслиги;

➖эскалаторда ёш болаларни қўлидан ушлаб туриши ёки кўтариб олиши, уларнинг эскалаторнинг турғун қисмларига суянишига йўл қўймаслиги, эскалаторда болалар аравачаси билан пастга тушаётганда ва кўтарилаётганда болани қўлга кўтариб олиши.

❗️Шунингдек, йўловчилар заруратга кўра метрополитен ходимларининг рухсати билан ҳаракати тўхтаган эскалатордан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 139 ko'rilgan