97 ko'rilgan
#Биласизми

 Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

 Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради.

⏳ Директор аризани олган кундан бир иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

☑️ Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

 Рад этиш ҳақида директор уч кунда ота-оналарга ёзма равишда маълум қилиши керак.

 Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 19 Noy, 23 da maqola yozgan. | 97 ko'rilgan