78 ko'rilgan
❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИНИ СИР САҚЛАШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

 Амалдаги Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 19 Noy, 23 da maqola yozgan. | 78 ko'rilgan