73 ko'rilgan
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЖОЙГА САРФЛАНГАН ХАРАЖАТ ҚОПЛАБ БЕРИЛИШИ КЕРАК ЭМАСМИ

⚡️САВОЛ;

Мен иморат қурган жойим ўзбошимчалик билан қурилган қурилиш деб топилди. Мени ҳокимият томонидан қурган иморатимни бузиб ташланиши тўғрисида огоҳлантиришди. Саволим шуки, агар мен қурган иморат бузиб ташланадиган бўлса, қонунчилик бўйича мен у ерга сарфлаган харажатим қоплаб берилиши керакми ёки йўқми ?

⚡️ЖАВОБ;

Ер кодекси 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади деб кўрсатилган.

✏️ Агар қурган иморатингизни ҳақиқатдан хам ўзбошимчалик билан эгаллаб олган жойингизга қурган бўлсангиз ва Сизни қурилишингиз бузиб ташланиши ҳақида огоҳлантирган ташкилотда ўша жой Сиз томонингиздан ҳақиқатдан хам ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлигини тасдиқлайдиган етарли асослар мавжуд бўлса хамда у жойнинг Сизга тегишли эканлигини тасдиқлайдиган хужжатлар Сизда бўлмаса, Сизни огоҳлантирган ташкилотнинг қонун бўйича у жойга қилган ҳаражатларингизни ўрнини қопламасдан туриб тегишлилиги бўйича қайтарилишини талаб қилишга ҳаққи бор.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 19 Noy, 23 da maqola yozgan. | 73 ko'rilgan