❗️АВТОМАШИНАЛАР ЙЎЛНИНГ ҚАНДАЙ ҚИСМИДА ҚАЙРИЛА ОЛМАЙДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра,
❌ Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади
пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
туннелларда;
кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмларидан ташқари);
темир йўл кесишмаларида;
йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.