100 ko'rilgan
❓Ҳомиладорлик тести қанчалик ишончли?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

 Ҳомиладорлик тести - бу аёлда ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомила бор йўқлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади. Бу усул орқали қон ёки сийдикда ОХГ гормони аниқланади. Ҳомиладорлик тестининг аниқлик кўрсаткичи 91% га тенг.

 Қуйидаги ҳолатларда ҳомиладорлик тести "ёлғон мусбат" натижа кўрсатиши мумкин:

 Таркибида ОХГ гормони сақлаган препаратлар қабул қилиш.

 Жинсий аъзоларнинг ўсма ва бошқа касалликлари.

 Ҳомила ўз-ўзидан тушганда.

 Абортдан сўнг кам вақт ўтганда.

 "Ёлғон манфий" чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:

Бу амалиёт жуда эрта ўтказилганда.

Қандсиз диабет, буйрак касалликлари, айниқса ОХГ гормонини сийдик билан кам ажралганда.

Кўп суюқлик ичиш ёки тест ўтказишдан олдин сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилганда.

Амалиётни нотўғри бажарганда.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 100 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing