92 ko'rilgan
Ўқув йили ўртасида ўқишни кўчириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4233-савол:

Assalomu aleykum savolim shundan iboratki Men mudofaa vazirligida farg'ona shaxrida kontrakt bo'yicha harbiy xizmatchi bo'lib ishlayman, turmush o'rtog'imni Namangan viloyatidagi UBS nomli nodavlat universitetiga 1 kursga sirtqi ta'lim shakliga o'qishga qabul qilindi,  uydagi ro'zg'or, yosh farzandimiz borligi va o'qish joyi boshqa viloyatdaligi bizga qiyinchilik tug'diryapti shu bois o'qishini hech qanday imtihonsiz ish joyimga yaqin farg'ona davlat universitetiga ko'chirishimni iloji bormi.  Biz harbiy xizmatchilarga qanday imtiyozlar bor.  Iltimos batafsil Javob va maslaxat bersangiz.  Oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом 15-бандига асосан талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра. Хусусан:

 республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда;

 турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;

 ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда:

➖ ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;

➖ ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам турмуш ўртоғингизнинг ўқишини юқоридаги тартибда кўчириш мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing