141 ko'rilgan
ХАЁТ

 Қиз эрга тега олмай қолишдан қўрқади;

 Аёл туға олмай қолишдан қўрқади;

 Йигит фақирлик ва ишсизликдан қўрқади;

 Талаба имтиҳондан йиқилишдан қўрқади... ва ҳоказо қўрқувлар...

 Бу қўрқувлар қаердан келади, деб ўйлайсиз?!

 Аллоҳ таолонинг хабар беришига кўра ушбу қўрқувнинг манбаи шайтон алайҳи лаънадир!

{Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир}

 Шайтон ва унинг инсондан бўлган малайлари ушбу қўрқув орқали мўъминларни Раббига бўлган ишончини сўндирмоқчи бўлади ва шу орқали уларни ўз измига солмоқ истайди.

Шундай экан, Аллоҳ таолонинг нажотига сидқи дил ила ишонинг ва Роббимиз борасида гумонингизни гўзал қилинг!

 Зотан, ўликдан тирикни чиқарган Зот кун келиб мағлублар сахросида ҳам ғолиблик чечакларини ундиришга Қодирдир!
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 141 ko'rilgan