❓Кечаси тана қандай ишлайди?
▫️Соат 22:00
Қонда лейкоцитлар сони икки баробар ортади. Биологик соат сигнали: бу ухлаш вақти келганидан далолатдир.
▫️Соат 23:00
Тана тобора кўпроқ бўшашади, аммо шу билан бирга ҳар бир ҳужайрада тикланиш жараёнлари давом этади. Бу вақтда инсон уйқуга кетган бўлиши керак.
▫️Соат 24:00 ва ундан сўнг
Уйқу онгни тобора кўпроқ эгаллаб олади ва мия кун давомида олинган маълумотларни "жавон"ларга жойлаштиради ва янги маълумотлар учун ҳозирланади.
✅ Уйқунинг меъёрида бўлиши тан саломатлиги учун муҳим омиллардан биридир.