❗️ХЕЧ БИР ХУЖЖАТ КОНСТИТУЦИЯДАН УСТУН ЭМАС!
⚡️САВОЛ;
Вилоят ҳокими Конституцияга зид қарор чиқаришга ҳақлими ?
⚡️ЖАВОБ;
"Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида"ги ЎРҚ-682-сон қонуннинг 8-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас.
➖Худди шу каби норма Конституциянинг 16-моддасида хам келтирилган бўлиб, унга кўра бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
✏️ Хулоса; Йўқ, Ўзбекистонда Конституцияга зид қарор чиқаришга ваколатли шахснинг ўзи йўқ. Вилоят ҳокими ҳокимиятида ўтириб турсин бундай ҳуқуқ ундан юқори турадиган шахсларда хам йўқ.