124 ko'rilgan
❗️УЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ

 Амалдаги Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда уларга дастлабки синов муддати белгиланмайди

✅ ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 124 ko'rilgan