99 ko'rilgan
❓Давлат ташкилоти раҳбари ўз турмуш ўртоғини бухгалтер сифатида ишга олиши мумкинми, бош бухгалтер эмас, оддий бухгалтер бевосита бўйсинув ҳисобланмаса керак, шу мумкинми, ишлатишга ёки ишлатишни тақиқловчи нормалар борми?

Ва алайкум ассалом!

Тўғридан -тўғри бўйсинув йўқ, лекин раҳбар сифатида назорат фуккцияси бор барибир, шу сабабли мумкин эмас деб ҳисоблайман. Бу менинг шахсий фикрим албатта. Қолаверса бухгалтер лавозими нозик масала, молиявий операцияларни бажарувчи шахс ҳисобланади, иш берувчи манфаатлар тўқнашувига ёки бошқа коррупцион жиноятларга йўл қўйиши мумкин.

Асослар сифатида қуйидагиларни келтирамиз.

Меҳнат кодексининг 121-моддасида қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш деб номланиб, унда ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 3-иловасида келтирилган, лекин унда сиз айтган лавозим йўқ.

Ушбу норманинг қуйидаги бандларига эътибор беринг:

➖3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

➖8. Архивлар ходимлари, бу муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари, илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.

➖12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

➖13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

➖14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

➖15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

➖16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик заводлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.

⚠️Хулоса шундай, юқоридаги норманинг бир неча қисмларида айнан бухгалтер, кассир каби лавозимларда ишлаш бўйича таъқиқлар мавжуд. Бевосита бўсинув бўлмасада назорат функцияси борлигини инобатга олиб, бундай тайинловлардан тийилган яхши бўларди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 99 ko'rilgan