62 ko'rilgan
Чақалоқларда йўргак дерматитига сабаб бўладиган омиллар!

✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Чақалоқларда йўргак дерматити - таглик қўйилган соҳадаги терининг ўткир яллиғланиши бўлиб, тошма, қичишиш, шишиш ёки қизариш шаклида намоён бўлади. Қуйидагилар сабабли келиб чиқади:

✅Зарарли моддалар - қўпол ва синтетик матолар, маиший ва косметика маҳсулотлари (хлор ёки фосфатни ўз ичига олган кир ювиш воситалари);

✅ Тагликни кам алмаштириш, ҳаддан ташқари иссиқлик;

✅ Тери сийдик ва нажас билан узоқ муддат қолиши  (масалан, диареяда);

‍⚕Шифокорга мурожаат қилиш керак бўлган ҳолатлар!

⭕️ Тошма 2-3 кун ичида тегишли гигиена ва терини парвариш қилиш билан йўқолмаслиги;

⭕️ Тошма терининг пўстланиши, пуфакчаларни, йирингли элементларни, эрозия ва яраларни ўз ичига олиши;

⭕️ Антибиотикларни қабул қилиш фонида ёрқин пушти ёки қизил тошма пайдо бўлиши;

⭕️Тошма жуда оғриқли бўлиши;
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 17 Noy, 23 da maqola yozgan. | 62 ko'rilgan