133 ko'rilgan
”Аборт”

Ўғил кутиб бу дунёни,

Қотилликга тўлдирганлар,

Доктор яна “қиз” деди деб,

Фарзандини ўлдирганлар

На онада на докторда

Қолмабдику диёнат.

Фарзандини майдалатиш

Қотиллигу хиёнат...

Бирор ҳайвон, бирор жонзот,

Сиздек ваҳший бўлган эмас,

Ўз қорнидан боласини,

Бўлиб-бўлиб олган эмас.

Дарҳол аборт қилдингизми,

Туғилгунча қилмай сабр.

Миттигина пок инсонга,

Канализация бўлди қабр...

Туғилганда эркаланиб,

Сочларингиз силар эди,

Қўлчаларин очиб ҳар кун

Сизни дуо қилар эди...

Туғилганда уйингиз,

Яна файзли бўлар эди,

Йиллар ўтиб бағрингиз

Набирага тўлар эди...

Қотилликга қўл урдингиз

Оқибатни ўйламай,

Битта жонни ўлдирдингиз,

Охиратни ўйламай

Ўғил бўлсин, қиз бўлсин,

Иккиси ҳам фарзандку,

Боласини ўлдирмоқлик,

Охиратда хасратку...

Очилмаган гулғунчани,

Қандайин сўлдирасиз?

Аллоҳ бахш этган жонни,

Сиз нега ўлдирасиз?

Эй ношукур кўзни очинг

Кимлар тирноққа зордир,

Сиздачи қиз бўлса ҳам,

Жигарбандингиз бордир.

Қодир Эгам ҳеч бандани

Тирноққа зор этмасин,

Аллоҳ берган қизини

Ҳеч ким қатл этмасин.
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 16 Noy, 23 da maqola yozgan. | 133 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 16 May da maqola yozgan. | 169 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 08 Fev da maqola yozgan. | 354 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 81 ko'rilgan