❔ Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?
Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:
⏺ - маълумотномалар;
⏺ - буйруқлардан кўчирмалар;
⏺ - шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
⏺ - меҳнат шартномалари;
⏺- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.