❗️ВАФОТ ЭТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР
Президентнинг жорий йилда қабул қилган ПФ-34-сон фармонига асосан, масъул вазирлик ва идоралар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ҳодимларнинг оила аъзолари учун уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагиларни таъминлаши керак;
✅ Ўзбекистондаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;
✅ шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;
✅ оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.