‼️Эҳтиросни кўтариш учун топ тавсиялар:
-Уялманг!
Уят ва ҳаё қисман фарқ қилади, киши фитратга номуносиб ишдан ҳаё қилади, бу табиий ва керакли ҳислат. Аммо уялиш эса, одатда, инсоннинг ўзи, ҳислари ва жисмоний тузилиши билан боғлиқ. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва севинг!
- Янгиликдан чўчиманг! Либос, кўриниш, ифор, дизайн ва ҳкзлар борасида турфа хилликлардан қўрқманг. Жуфтингизга доимгидан бошқача кўринишингиз балки янги ҳислар кашфи учун туртки бўлар?!
- Изҳор қилинг!
Фикрингиз, хоҳишларингиз, муҳаббатингизни ҳар хил кўринишда изҳор қилинг. Аёлига гул кўтариб келиш, романтиклик эмас, балки изҳорнинг бир кўринишидир. Масалан, аёл эри учун илк бора пардоз қилиб кўрар, балки натижа кутилгандек бўлмас, аммо шу ҳам изҳорнинг бир кўриниши, унутманг.
- Рағбатланинг, рағбатлантиринг!
Жуфтингиз муносабатларингиз учун ҳаракат қиляпти, рағбат олинг. Чунки унинг сабабчиси сизсиз. Шунингдек, уни ҳам рағбатлантиринг, хушомадлар қилинг.
- Биргаликда ҳаракат қилинг!
Ҳамма алоқалар ҳам тенг оргазм билан якунланмайди, бироқ имкониятлар жуда кенг, муҳими хоҳиш ва партнёрнинг ҳисларини қадрлаш.
- Енгил шаъмалар қилинг, ҳисларни уйғотинг. Кимдир нигоҳи, кимдир табассуми, кимдир сўзлари билан ақлдан оздириши мумкин. Қобилятларингиздан унумли фойдаланинг. Иш, ўқиш ҳаммада бор, аммо уйга келишга яқин интригали хабарлар юбориш қийин иш эмас.