95 ko'rilgan
Дарё бўйида жойлашган ер участкасини хусусийлаштириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4221-савол:

Ассалому алейкум окар дарё урнини узлаштириб олганмиз хозирги кунда дов дарахтлар бор дарё хозирги кунда 20 метир нарги томонда тпрок тукиб мевали дарахтлар икилган таги тош ерга томир ота олмайди буйи усган сари йикилади зах ер 40 йилдан ошди хусусийлаштириб кадастир кисам буладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Хусусийлаштириш деганда нимани назарда тутганингизни тушунмадик. Чунки Ер кодексининг 17-моддасига кўра юридик ва жисмоний шахслар ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштиришга ҳақли.

Биринчидан сизнинг ерингиз тоифасини аниқлаштириш керак. Чунки сиз дарё ўрнини ўзлаштирганмиз деяпсиз. У ер дарё ўрни бўлгандан кейин Бу сув фонди ерлари қаторига киради. Ер кодексининг 77-моддасига биноан Дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш ҳамда маданий-соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб қонунчиликда белгиланадиган тартибда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақалари ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 11-декабрдаги 981-сон қарорига 1-ИЛОВА "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМнинг 18-бандига мувофиқ Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг вазифасидан, уларга туташ ерларнинг хусусиятлари ҳамда улардан хўжалик мақсадларида фойдаланиш шароитлари, шунингдек, жойнинг релефидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагича бўлиши мумкин:

 катта сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 1,1 млрд. куб метрдан 10 млрд. куб метргача бўлган) атрофида — 200 — 250 метр;

 ўртача сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,6 дан 1 млрд. куб метргача бўлган) атрофида — 150 — 200 метр;

 кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,2 дан 0,5 млрд. куб метргача бўлган) атрофида — 100 — 150 метр;

 жуда кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,1 млрд. куб метрдан кам бўлган) атрофида — 50 — 100 метр.

❌ Шундай экан, бу ерлардан фойдаланишингиз ҳам мумкин эмас.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 95 ko'rilgan