ЎҚУВЧИ ЎЗ ВАҚТИДА ДАРСГА КИРМАСА ЎҚИТУВЧИ АЙБДОРМИ?
@Yurist_Xizmati 4216-савол:
O’quvchi darsga kirmasa fan o’qituvchisi aybdormi? Dars vaqti kirmagan o’quvchini topib kelishi kerakmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўқувчини дарсга ўз вақтида киришини таъминлаш ёки дарсга кирмаган ўқувчини топиб келиш ўқитувчининг вазифасига кирмайди.
Халқ таълими вазирининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғида ҳам, Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган халқ таълими ходимларининг лавозим мажбуриятлари орасида ҳам ўқитувчининг юқоридаги каби мажбуриятлари мутлақо белгиланмаган.
❗️Фақат юқоридаги икки ҳужжатда ўқитувчи дарс давомида ўқувчиларни йўқлама қилиши ва электрон журналга келмаган ўқувчилар тўғрисидаги белгини киритиши кераклиги қайд этилган