Алимент қарздорлигини камайтириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4195-савол:
Assalomu alaykum. Men 2 farzandga aliment tulayman. 2022 dekabrda kovid dan kn koksartroz 3 daraja kasalligiga duch keldim wu paytgachan iwlar edim oylikdan 700.000 alimentga őtar edi. Kasalligim sabab 01.01.2023 iwdan buwadim mehnat qiliwga layoqatsiz bb xassaga tayanib qoldim ln alimentni 700.000 miqdorida wu kungacha tolab keldim. Xozirgi kunda mib ichrochisi menga 9 oylik alimentni qayta xisob kitob qilib oyiga 1.448.000 dan tőlab berasiz deb aytayapti őtgan davrga. Men xozir qiyin axvoldaman 2 chi gurux nogironligini bergan 18.09.2023da. Agar sudga murojat qilsam mib tarafdan qilingan qayta xisob kitobni meni axvolimga asoslanib men tarafga xal qilib bera oladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа шундай сизда алимент қарздорлигини камайтириш ҳуқуқи мавжуд.
Алимент боланинг ҳаққи! Шу туфайли ота-она уларни моддий жиҳатдан таъминламаса, давлат қонуний йўл билан улардан вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундиради. Оила кодексининг 96-моддасида ҳар бир ота-она ўзининг вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши шарт эканлиги белгиланган.
☝️Мана шу қоидаларга кўра ота алимент тўлашдан бош торта олмайди. Боланинг манфаатлари учун ота-онадан алимент ундиришда уларнинг иш жойига эгалиги аҳамиятга эга эмас. Ота қаерда ишлашидан қатъий назар ундан алимент белгиланган тартибда ундирилади.
Агар ота расмий даромад манбаига эга бўлмаса унда Оила кодекси 140-моддасига мувофиқ алимент Ўзбекистон Ресбупликасидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ундирилади. Ҳозирда ўртача ойлик иш ҳақи 4,7 млн сўмни ташкил этади. Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам ишдан бўшаган вақтингиздан бошлаб юқоридаги миқдордан келиб чиқиб алимент ҳисобланган.
Энди қаранг! Ушбу кодекс 141-моддасига асосан агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир.
✅ Юқоридаги қоидага кўра, сиз ҳам фуқаролик суди орқали алимент қарзини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод бўлишингиз мумкин.