82 ko'rilgan
❗️МЕРОСГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ

✅ Қонунчиликка кўра, меросхўр ўзига тегиши керак бўлган меросни ёки ўз улушини мерос очилган вақтдан олиш ҳуқуқига эга бўлади.

✅ Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

✅ Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади.

❗️Нотариус тегишли гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома  6 ой ўтмасдан олдин берилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 82 ko'rilgan