138 ko'rilgan
⚡️⚡️ Мактаб ўқувчиларига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш мумкин эмас

     ✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра педагогларга қўйиладиган талаблар:

     ➡️ ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

     ➡️ ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

     ➡️ ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

     ➡️ ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

     ➡️ ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

     ➡️ таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

     ➡️ ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

     ➡️ таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

     ➡️ бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

     ➡️ ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;

     ➡️ мазкур қоидаларни ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати” дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 138 ko'rilgan