75 ko'rilgan
Ҳомиладор бўлиш учун энг маъқул кунларни билинг

Турмушга чиққан ҳар қандай аёл тезроқ ҳомиладор бўлсам дейди. Бунинг учун энг оддий чора — ҳомиладор бўлиш учун мақбул кунларни билишингиз керак.
Агар ҳайз цикли 28 кундан иборат бўлса, ҳайзнинг 15-16 кунларигача овуляция содир бўлади. Овуляция бўлган кунда тухумдонда уруғланиш учун етилган 1 та ёки ундан ортиқ тухум ҳужайра аввал қорин бўшлиғига, сўнг бачадон найига чиқади. Бу ерда сперматозоидлар (эркаклик уруғлари) билан учрашса, уруғланади. Бу уруғланган тухум хужайра бачадонга тушиб, маъқул шароитлар бўлса, бачадон деворига ўрнашиб, ҳомиладорлик бошланади. Тухум ҳужайра аёл организмида 24-36 соат яшаса, сперматозоидлар 3 кундан то 5 кунгача яшаши мумкин. Шунинг учун овуляция бўлган кунни аниқлаб, шу кунларга (овуляция бўлган ва ундан кейинги 2 кун) ҳомиладорликни режалаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу куни, бу кундан икки кун олдин ва кейин жинсий яқинлик юз берса, ҳомиладор бўлиш эҳтимоли ортади. Овуляция ҳар ҳайз циклида ўзгариб
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 75 ko'rilgan