❗️ҲАЙДОВЧИ АВТОМАШИНА СИГНАЛИНИ ҲОҲЛАГАН ЖОЙДА ЧАЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС !
Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,
➖ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
✅ аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
✅ зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
❌ Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 330.000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Машинасидан пастга тушурсангиз тузук-қуруқ йўлини тополмайди, лекин машинасига чиқволиб қирол шер бўпкетадиганлар борку, бўлса-бўлмаса сигнал чаладиганлар, бу норма кўпроқ ўшаларга таллуқли..