Қизларингизга қуйидаги ишларни ўргатинг!
-Ердан нимадир олиш учун энгашканингда бир қўлингни кўкрагинг устига қўйиб ол.(Дарвоқе намоздаги рукуъ каби энгашмасдан секин ўтириб ола қол.) Бу кўзлардан тўсиш учун.
-Эркаклар олдиди оёғингни узатиб, бир-бирига миндирган ҳолда оёқларингни узатиб ўтирма. Оёқларинг ўзинга яқин, йиғилган бўлсин.
-Ортингда эркак киши бўлса нарвонга чиқма, зинадан кўтарилма. Аввал уни ўтказиб юбор. Уйингда эркаклар ўтирган бўлса уларнинг рўпарасида, уларга орқа ўгирган ҳолда намоз ўқима.
-Лифтга бир эркак билан чиқма. Бирор аёл ёки яна бошқа кимдир бўлса чиқсанг бўлади.
-Овозингни кўтариб кулма. Табассум қил ёки секин овоз билан кул.
-Йигит (эркак)лар билан қўл бериб сўрашма айниқса номаҳрамлар билан.
-Ким билан гаплашсанг доим оралиқ масофани сақла, яқин туриб олма.
-Кўчаларда дугоналаринг билан ҳазил-ҳузул қилма, хангомалашма. Ҳижоб ўраганинг учун доим виқор билан, оҳисталик билан юр.
-Ўзингдан катта эркагу аёлга йўл бер, уларни ҳурмат қил. Ва бу ахлоқингдан савоб умид қил.
-Нимадир харид қилмоқчи ёки тушлик учун емакхонага кирсанг иложи борича аёл киши билан гаплаш. Бегона эркак билан чораси қолмагандагина қисқа гаплашиш мумкин.
-Енгил мошинага ўтирма. Балки тиқилинч бўлмаган автобусга мин. Агар одам кўп бўлса унга ҳам чиқмаганинг яхши.
-Соқоли бор, юзида нури бор экан деб шу кўринишдаги йигитларга ҳам умуман ишонма! Чунки зоҳир алдамчи бўлади. Бунга ҳам бунинг аксига ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз.
Хозирги фасодга тўлган замонда бу кўрсатмалар қизларимиз муҳофазаси ўлароқ асқотади деб ўйлайман.
Дўстларингиз билан улашинг.
Қизларимизга фойдаси бўлсин.