89 ko'rilgan
О П А М

Дилкашим, мунисим, мехрибонгинам,

Меҳру муҳаббати бепоёнгинам,

Онам хислатлари намоёнгинам,

Дардкашу, хақиқий дўст бўлган опам

Синглим, укажоним сирдошим дея,

Қадри доим баланд қондошим дея,

Танамиз бўлагу, жондошим дея

Олам меҳрин дилга сиғдирган опам.

Меҳмон бўлсак сочиб ташлар борини,

Ширин сўз титратар дилнинг торини,

Тез тез кўргим келар хуш дийдорини,

Ярим кўнглимизни тўлдирган опам.

Опажон туганмас шодлик тилайман,

Икки дунё бахтин, тахтин сўрайман,

Қучоғимга севги ила ўрайман,

Ришта азизлигин сингдирган опам.

Олам меҳрин дилга сиғдирган опам.

Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 89 ko'rilgan

No Related Blog Posts