181 ko'rilgan
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Халолу харомнинг фарқига бормай,

Шайтонга эргашар ортидан қолмай.

Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Зиною фахшдан хазар қилмаган,

Бир бора масжидга қадам қўймаган.

Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Кимлардир ногирон товбани қилса,

Соғларнинг макони чойхона бўлса.

Қалблари ғийбатдан гунохга тўлса,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Омади келганда тўкиб борини,

Бойларга очади дастурхонини.

Очларга бермаган битта нонини,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Юрган ҳар йўлида қилади гунох,

Ё товба дер яна қалбимда Аллох.

Шунчалар бўлурми разиллик эй вох,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Опаю синглиси чет элда юрса,

Ўзлари даюслик мақомин ювса.

Бировнинг аёлин устидан кулса,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Ёшингиз саксонга етиб борганда,

Билакдан куч қувват кетиб қолганда.

Ажалингиз эшик, қоқиб турганда,

Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!

Хар икки гапининг биттаси ёлгон,

Қалбига ин қурган лаънати шайтон.

Бир куни дод солиб йиғлайсан ишон,

Инсонни дардини тинглолмаганлар,

Бошини саждага қўёлмаганлар!
Bu mavzu Shaxsiy rivojlanish bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 181 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing