113 ko'rilgan
❗️БОЛАЛАРНИ ФАМИЛИЯСИНИ ЎЗГАРТИРИШ..

⚡️САВОЛ:

Эрим билан ажрашганимизга 2 йил бўлди. Эримнинг фамилиясига ёзилган 6 ёшли қизимиз бор. Мен унинг фамилиясини ўзимникига ўзгартирмоқчиман. Шу масалада мен васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилдим. Улар собиқ турмуш ўртоғимнинг розилигини сўрашди, лекин у қатъиян рад этди. У болага алимент тўлайди. Фарзандимнинг фамилиясини унинг розилигисиз қандай ўзгартиришим мумкин?

⚡️ЖАВОБ:

Оила кодексининг 70 моддасига асосан, агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота ёки она болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиши белгиланган. Демак, васийлик ва ҳомийлик органи Сиз борган вақтингизда отанинг розилигини сўраганлиги ноқонуний талаб эмас.

Ундай бўлса буни имкони йўқ эканда дейишингиз мумкин! Агар

Отанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, у оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда унинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмаслиги мазкур моддада ўз аксини топган. Яъни, манашу кўрсатилган ҳоллардагина унинг розилигисиз боланинг фамилиясини ўзгартириш мумкин.
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 07 Noy, 23 da maqola yozgan. | 113 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 23 Yan da maqola yozgan. | 144 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 20 Dek, 23 da maqola yozgan. | 104 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Ta'lim bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 102 ko'rilgan