75 ko'rilgan
Аёлингизни хўрламанг!

Аёлингизни хўрламанг. Уни таҳқирлашингиз қалби ва ақлида чуқур из қолдиради. Аёлингиз тили билан кечирса ҳам қалби билан кечира олмайдиган энг хатарли ҳақорат – қалби ғалаёнга тўлганда унга озор беришингиз, сўкишингиз, ота-онасини пастга уришингиз ёки шаънини ерга уришингиздир.

Аёлингизга яхши муомала қилинг, ундан ҳам яхши муомала кўрасиз. Уни ўзингиздан ҳам устун кўришингизни, уни бахтли қилишга уринишингизни унга билдиринг. Унинг соғлиғига эътиборли эканингизни айтинг. Агар бетоб бўлиб қолса, имконингиз етканича борингизни қурбон қилишга тайёр эканингизни билсин.
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 06 Noy, 23 da maqola yozgan. | 75 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 83 ko'rilgan